Uyushma yangiliklari

15-iyul 2010

ЎЗБЕКИСТОН-МАЛАЙЗИЯ: ЯНГИ ҲАМКОРЛИК ШОХСУПАСИДА

ЎЗБЕКИСТОН-МАЛАЙЗИЯ:  ЯНГИ ҲАМКОРЛИК ШОХСУПАСИДА

Жорий йил 15 июл куни «Ўзэлтехсаноат» уюшмасида Малайзия давлати ишбилармонлар доираси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Делегация таркибига Малайзия давлати иқтисодиётининг хар хил соҳаларида фаолият юритаётган компаниялар раҳбарлари киритилган. Учрашув жараёнида «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси томонидан, уюшма таркибига кирувчи йирик саноат корхоналари тўғрисида ҳамда Ўзбекистон Республикасида маиший электротехника соҳасида икки томонлама истиқболли ҳамкорлик қилиш масалалари ва мавжуд имкониятлар бўйича маълумотлар тақдим этилди. Малайзия ишбилармонлари томонидан эса ўз навбатида компаниялари тўғрисида ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатиш режалари бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирилди.

Шу билан бирга, учрашув жараёнида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, хусусан «Навои» эркин иқтисодий индустриал худудда электротехника соҳасида ўзбек ва малайзия компанияларининг ўзаро ҳамкорликда ишлаш имкониятлари юзасидан музокаралар олиб борилди.

Учрашув якуни бўйича томонлар қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан келгусида иш жараёнида маълумотлар алмашишга келишиб олдилар.

Yangiliklar ro‘yxatiga qaytish